АҚШ бошчилигидаги халқаро коалициянинг Сурия ва Ироқда ўтказаётган операцияси доирасида бир ой ичида 61 нафар тинч фуқаро ҳалок бўлди. Бу ҳақда коалиция расмийлари баёнот берди, деб хабар қилади «РБК».
Шу тариқа, 2014 йилдан буён коалиция авиазарбалари оқибатида ҳалок бўлганларнинг умумий сони 685 кишини ташкил этди. Август ойининг бошида бу кўрсаткич 624 киши эканлиги билдирилган эди. Тинч аҳолининг ўлими билан боғлиқ яна 455 хабар текширилмоқда.
Коалиция июль ойида текширган ҳолатлар орасида 14 март куни Мосул атрофида амалга оширилган авиазарба энг кенг миқёслиси ҳисобланади. Ўшанда расман 27 кишининг ҳалокати тан олинган эди.
Изоҳ (0)