КХДР ҳарбийлари озиқ-овқат етишмовчилигида хизмат қилишга мажбур бўлаётган ёш аскарларни маҳаллий аҳоли далаларидан жўҳори ўғирлашга чақирди. Бу ҳақда, DailyNK нашрига асосланиб, Meduza хабар бермоқда.
Айтилишича, ёш аскарлар доимий очликдан чарчаган, шу боис катта зобитлар уларни ўғриликка ундаган.
«Жангчилар ақлига келган ҳар қандай методлар билан овқат ўғирлайди», — дейилади материалда.
DailyNK суҳбатдошининг сўзларига қараганда, бозорларда тозаланмаган жўҳорини қопларга солиб, сотувга олиб чиққан аскарлар тез-тез учраб туради. Улар маҳсулотни паст нархларда сотади.
Сентябрь бошида Шимолий Кореяда жўҳори ҳосили терими бошланади. Маҳаллий аҳоли вакиллари бу пайтда кун бўйи далаларини қўриқлайди, лекин ҳар доим ҳам яхши қуролланган аскарларга қаршилик кўрсата олмайди.
Изоҳ (0)