ЖЧ—2018 саралашининг ортда қолган 9 та учрашувидан 5 тасини бой берган, шунга қарамай, Россия мундиали учун тўғридан-тўғри йўлланма учун имкониятни сақлаб турган Самвел Бабаян Хитойга қарши мағлубият билан якунига етган ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Қийин ўйин ўтказдик ва афсуски, мағлубиятга учрадик. Бугун омад биздан юз ўгирди, омад рақиб томонда бўлди. Бугунги ўйин учун барча футболчиларга раҳмат айтаман, улар майдонда бор кучини берди.Самвел Бабаян мағлубият билан якунига етган ўйинни хотиржам ўрганиб чиқмоқчи. Кейин эса Корея билан ўйинга режа тузишни ният қилган. Марчелло Липпи шогирдлари зафар қучганига қарамай, Бабаян рақиб ўзидан устунроқ бўлганини барибир тан олмаган.Афсуски, ўйин якунланиб бораётганда дарвозамиз томон пенальти белгиланди. Бундай натижага лойиқ эмасдик. Ўйин якунида Марчелло Липпига омад уларга кулиб боққанини айтдим. Қайтариб айтаман, мағлубиятга лойиқ эмасдик.
Самвел Бабаян, Ўзбекистон термаси бош мураббийи
Рақибни ҳурмат қилган ҳолда шуни айтишим керакки, Тошкентда бўлгани каби бу ерда ҳам ғалаба қозонишимиз керак эди. Аммо бир қанча имкониятлардан фойдалана олмадик.Биринчи навбатда Хитой билан ўйинни хотиржамлик билан ўрганиб чиқишимиз керак. Шундан кейин Жанубий Кореяга қарши ўйинга тайёргарлик кўрамиз. Жаҳон Чемпионатига чиқиш учун имконият сақланиб қолди. Барчаси Тошкентда, Жанубий Кореяга қарши ўйинда ҳал бўлади.
Самвел Бабаян, Ўзбекистон термаси бош мураббийи
Изоҳ (0)