Британия полицияси ўтган ҳафта Букингем саройи яқинида 1,2 метр узунликдаги қилич билан қўлга тушган эркакни террорчиликда айблади. Бу ҳақда, AP’га асосланиб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
Айтилишича, Лутонда истиқомат қилувчи 26 ёшли Мохюссуннат Чудхари бир неча кундан сўнг Вестминстер магистратлик суди олдида жавоб беради.
25 августнинг кечки соатларида эркак Букингем саройи яқинидаги тақиқланган ерда машинасини қўйиб кетган эди. Шу атрофда турган полиция машинаси ичидаги ҳуқуқ-тартибот ходимлари буни пайқаб, уни тўхтатишга уринди. Эркак икки марта «Аллоҳу акбар»» деб қичқириб, автомобиль томон югурди. Машина ичида қилич бўлгани, Чудхари уни олишга урингани аниқланди.
Полициячилар кўзни ёшлантирувчи газ ёрдамида уни зарарсизлантириб, қўлга олди.
Изоҳ (0)