31 август куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистонга қарши беллашув учун Хитой термаси жиддий тайёргарлик кўрмоқда, деб ёзди «Championat.asia» нашри ва унинг машғулотларидан фотогалерея тақдим этди.
Марчелло Липпининг Италия нашрларидан бирига берган интервьюси ҳам ўзбекистонлик журналистлар эътиборини ўзига қаратган. Гарчи жуда қийин бўлса-да, хитойликлар Липпининг олдига ЖЧ—2018 йўлланмасини қўлга киритиш вазифасини қўйгани эътиборга молик.
Хитойда аҳоли жуда кўп. Мен ёшларга футбол ўйнаш учун имконият кўпроқ яратилишини истайман. Фақат стол тенниси билан чекланиб қолиш керак эмас.Хитой Супер лигасига четдан кучли легионерлар олиб келиш билан иш битмайди. 2030 йилги мундиални қабул қилиш мамлакатга жуда катта фойда бўларди, шунга интилиш лозим.
Марчелло Липпи, Хитой термаси бош мураббийи
Изоҳ (0)