АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция ҳарбий-ҳаво кучлари Ливандан эвакуация қилинган ИШИД жангарилари Суриянинг шарқий қисмига кира олмаслиги учун авиазарба амалга оширди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
«Конвой шарққа кириб кела олмаслиги учун биз йўлга зарар келтириб, кичик кўприкни буздик», — маълум қилди коалиция вакили полковник Райан Диллон.
28 август куни «Ҳизбуллоҳ» ҳаракати манбалари Ливандаги вакиллари Сурияга олиб чиқиб кетилаётганини билдирган эди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)