Ўзбекистон Россия нохомашё ва ноэнергетик экспорти учун энг мафтункор давлатга айланди. Буни Россия экспорт маркази маълумотлари кўрсатмоқда.
Иккинчи ўринда Польша, учинчи ўринад Германия турибди. Кучли бешликка Туркия ва Ҳиндистон кирди.
Рўйхатда жами 135 мамлакат бўлиб, унинг охирида Конго, Папуа-Новая Гвинея, Парагвай, Венесуэла ва Зимбабве каби давлатлар турибди.
Рейтинг тузишда 14 кўрсаткич инобатга олинди. Улар орасида — Россия импорти, транспорт қулайлиги, савдо иттифоқларидаги иштирок, нотариф чекловлар, ЯИМ ўсиш суръатлари, божхона тарифи ва бошқалар.
Изоҳ (0)