Италияда қонуний асосда яшаётган муҳожирлар жиноий ташкилотлардан мусодара қилинган уйларда яшай бошлайди. Бу таклиф билан мамлакат ИИВ чиқди, деб хабар беради «ТАСС».
Вазирлик ушбу таклифни амалга оширишнинг техник томонларини кўриб чиқмоқда.
Бир ҳафта муқаддам полиция Рим марказидаги Термини марказий вокзали яқинидаги бўш бинолардан бирида ўрнашган муҳожирларни қувиб чиқарган эди. Ушбу воқеа жамоатчилик орасида кескин муҳокамаларни ва жанжалларни келтириб чиқарди. Шундан сўнг муҳожирларни мафиядан тортиб олинган уйларда жойлаштиришга қарор қилинди.
Тилга олинган бино 2013 йили Сомали ва Эритреядан кўчиб келган 100 га яқин муҳожир оила томонидан эгалланган эди. 2015 йили суд уларнинг жойлашувини «ноқонуний оккупация» деб тан олиб, муҳожирларни қувиб чиқаришга қарор берди.
Изоҳ (0)