Ёз фаслининг сўнгги кунлари Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчиликлар кузатилмайди, ҳарорат бироз кўтарилади, деб ёзади Uz24.
«Ўзгидромет» маркази маълумотларига кўра, 29–31 август куни Тошкент шаҳрида ҳарорат кечаси 18–20, кундузи 36–38 даражани ташкил этади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм, Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси 17–22 даража илиқ, кундузи 34–39 даража иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳарорат кечаси 17–22 даража илиқ, кундузи 35–40 даражагача кўтарилади.
Фарғона водийсида эса ҳарорат кечаси 16–21 даража илиқ, кундузи 33–38 даража иссиқ бўлиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)