Сурия армияси мамлакат марказидаги Дайр аз-Завр шаҳрига юришни бошлади. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Айтилишича, Хомс вилоятининг шарқий қисмида ИШИД гуруҳи анклави йўқ қилинганидан сўнг Сурия ҳукумат қўшинлари учун Дайр аз-Заврга йўл очилди.
Хусусан, эндиликда Сурия қўмондонлиги операцияда Республика гвардияси ва бир қатор янги кўнгилли қўшилмалардан фойдаланиши мумкин.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)