• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +40°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Хитой ривожланган мамлакатга айланиш учун нима қиляпти?

    Империя ўтмиши ва бозор ислоҳотларига таяниб Хитой янада очиқроқ пул-кредит сиёсатига ўтмоқда, деб ёзади InsiderPro нашри.

    Фото: InsiderPro

    Фото: InsiderPro

    Цинь Шихуанди Хитойни бирлаштирган биринчи император эди. У икки минг йил аввал ҳукмронлик қилган ва тарихга нафақат Буюк Хитой девори ва йўллар тармоғи қурувчиси, балки қонхўр босқинчи ҳамда олимлар ва зиёлиларни тириклай кўмиб юборган одам сифатида кирди. Бироқ бу Хитой Халқ банкига (ХХБ) унинг сўзларидан фойдаланишга тўсқинлик қилмади. 11 август куни эълон қилинган ҳисоботда регулятор бозордаги ликвидликни бошқариш учун «тоғларни текислаш ва дараларни кўмиб ташлаш»га тайёрлигини билдирди.

    Пул-кредит сиёсати модернизацияси Хитой учун монументал лойиҳа. Охирги йигирма йилликда марказий банк сиёсати икки ўзига хос жиҳат билан характерланди:

    1. Регулятор асосий эътиборни пулларнинг қийматига эмас, миқдорига қаратди.
    2. У чет эллардан пул маблағлари оқимига умид қилди.
    Бироқ вазият ўзгармоқда ва ХХР аста-секин мамлакатнинг ўсаётган иқтисодиёти учун муҳим жараён — ривожланган мамлакатлар меъёрларига яқинлашмоқда.

    Фоиз ставкаларини мисол қилиб олайлик. Ўтмишда уларга иккинчи даражали аҳамият қаратилган. Регулятор квоталар ёрдамида кредитлаш ҳажмини бошқарар ва аслида заём ва депозитлар бўйича ставкаларни назорат қилар эди. Бу режали иқтисодиётдан ўтишнинг дастлабки босқичларида маъно касб этди.

    Бироқ молия тизими ривожланиб бориши билан улар ўз аҳамиятини йўқотди. Замонавий облигациялар бозори, сон-саноқсиз банкдан ташқари кредит ташкилотлари ва омонатчилар учун янги инвестиция имкониятларининг пайдо бўлиши билан банклар депозитлар ва заёмлар учун жиддий рақобатга дуч келди.

    Шунинг учун 2015 йил охирида Хитой Халқ банки банкларга кредитлар ва депозитлар бўйича ўз ставкаларини белгилаш имкониятини берди. Бундан ташқари, у заёмларнинг депозитларга мажбурий алоқасини бекор қилди ва кредит квоталарига урғу беришни чеклади. Натижада аллақандай бўшлиқ юзага келди — регулятор янгиларини яратмай туриб, эски назорат воситаларидан воз кечди.

    Бу муаммони ечиш учун Марказий банк мамлакат молиявий тизимига янги мўлжал киритишга уринди. Европа ва Америка фоиз ставкалари йўсинидаги ва уларга ўхшаш ягона стандарт — REPO етти кунлик ставкаси яратилди (у бўйича регулятор банкларни облигациялар кафолати асосида кредитлаштиради).

    Фото: InsiderPro

    Фото: InsiderPro

    Бунинг учун етти кунлик ставкалар атрофида йўлак шакллантирилди. Унинг қуйи чегараси бўйлаб ортиқча маблағларга эга бўлган банклар бошқа молиявий ташкилотларга кредит ажратган, юқори чегара бўйлаб ликвидлик етишмаган банклар пул қарзга олган.

    Юқори чегарани тартибга солиш учун Марказий банк гаров учун мос келувчи активлар рўйхатини кенгайтирди. Механизм 2015 йил ўртасидан иш бера бошлади ва аллақачон ўз самарадорлигини исботлади. Хитой Халқ банки REPO етти кунлик ставкасини чегара доирасида ушлаб туриб, уни мамлакат эҳтиёжларига қараб ошириб бормоқда. Халқаро валюта жамғармаси Хитой иқтисодиётига нисбатан эҳтиёткор ҳукм чиқарди:

    «Мамлакатдаги пул-кредит сиёсати борган сари кўпроқ фоиз ставкалари асосидаги классик механизмни эслатмоқда».

    ХХБ қўшимча равишда ликвидликни бошқариш учун бир қатор воситалар яратди. Охирги тўрт йил ичида ликвидликни қўллаб-қувватлаш бўйича қисқа муддатли операциялар, ўрта муддатли кредитлаш дастурлари, кредитлашнинг доимий механизми ва қўшимча кредит ажратиш схемаси пайдо бўлди.

    Уларнинг мазмуни бир нарса: пулларни иқтисодиётга турли ставкалар бўйича ва турли муддатларга жалб қилиш ва аксинча, зарурат бўлганда ликвидликни қисқартиришга бориб тақалади.

    Фото: InsiderPro

    Фото: InsiderPro

    Охирги икки йилда янги чораларнинг самарали таъсири сезиларли даражада бўлди. Капиталнинг чиқиб кетиши ички бозордаги ликвидликка босим ўтказиб, валюта захираларини издан чиқарди. Аввалроқ Хитой пул массасини бошқаришда доим чет эл маблағларининг кириб келишига таяниб келган (чет элдан кириб келаётган долларни харид қилиш учун юанлар чиқарган).

    Бир нечта узилишлардан сўнг Марказий банк турли воситалар ёрдамида мамлакатдаги доллар танқислиги ўрнини қоплашга эришди. Регулятор заҳираларни доимий асосда ишончли бошқаришни йўлга қўйишга эришди.

    Қайсидир лаҳзада пул бозоридаги юқори ўзгарувчанлик деярли йўқолди. Хитой Халқ банки Цинь Шихуанди ибораси билан айтганда «тоғларни текислаш ва дараларни кўмиб ташлаш»га эришди.

    Шундай бўлса ҳам, молиявий тизим эволюцияси давом этмоқда. Давлат банклари ва компаниялар муаммолар юзага келганда ҳамон ҳукумат кўмагига умид қилганлиги учун фоиз ставкалари янада эркинроқ бозорлардагига қараганда камроқ аҳамиятга эга. Марказий банк кредиторларга таъсир кўрсатиш учун маъмурий заҳирани қўллашда давом этмоқда.

    Бундан ташқари, охирги пайтларда капитал ҳаракатланиши устидан назоратни кучайтириш ликвидликни бошқаришдаги муваффақиятларга сабаб бўлди. Усиз иқтисодиётдан маблағларнинг чиқиб кетиши янада ошиб кетар эди.

    Мамлакат расмийлари босқичма-босқич ислоҳотлар ўтказмоқда, бу маънода уни биринчи император билан таққослаш унчалик ўринли эмас. Унинг бошқаруви жўшқин, бироқ кескин ва қисқа эди. Пул-кредит сиёсатидаги босқичма-босқич ўзгаришлар замонавий Хитойга кўпроқ мос келади.

    27.08.2017, 19:07   Изоҳ (0)   12714
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Британия полицияси террорчилар мамлакат парламенти биносини беш дақиқада эгаллаши мумкинлиги аниқланди

    27.08.2017, 18:51

    Барселонадаги «Биз қўрқмаймиз!» номли маршда Испания қироли қатнашди

    27.08.2017, 18:35

    Озарбайжонда қурол-яроғ омбори портлаши оқибатида олти киши яраланди

    27.08.2017, 18:21

    Венесуэла ҳарбийлари чегара ҳудудида бир жиноий гуруҳнинг олти аъзосини йўқ қилди

    27.08.2017, 17:18

    Хитой жанубига бир ҳафта ичида иккинчи кучли тўфон ёпирилди

    27.08.2017, 17:02

    Британияда икки юк автомобили ва микроавтобуснинг тўқнашуви оқибатида 4 киши ҳалок бўлди

    27.08.2017, 16:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Янги “Супермен” фильми чиққач, одамлар оммавий тарзда итларни қарамоғига ола бошлади

    Қўзиқорин | 18 июл, 13:05

    Наманганда бир неча бор пора олган божхона инспектори қўлга тушди 

    Ўзбекистон | 18 июл, 12:57

    Покистонда муссон ёмғирлари сабаб сўнгги 24 соат ичида 63 киши ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 18 июл, 12:53

    Жазирама кунларда қандай тавсияларга амал қилиш лозим?

    Маслаҳатлар | 18 июл, 12:43

    Таҳлил: Тошкентнинг қайси туманларидан уйни арзонроқ олиш мумкин?

    Ўзбекистон | 18 июл, 12:40

    AirPods услубидаги рюкзак тақдим этилди

    Лайфстайл | 18 июл, 12:36
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.