Индианаполисда АҚШнинг энг хунук уйи яна сотувга қўйилди. Бу ҳақда ForumDaily хабар бермоқда.
Кесслер хиёбонидаги 4923. East Drive биноси халқ орасида баъзан Кесслер дала ҳовлиси деб аталади. Охирги беш йил ичида у еттинчи марта сотилиши. Уй эгаси 1,75 миллион доллар сўрамоқда. Бу «АҚШнинг энг хунук уйи» мақомига эга иншоот учун бироз ғалати, деб таъкидланади материалда.
Уй Жерри Хостетлер исмли кишига тегишли эди. У 2006 йили 66 ёшда вафот этди. Уй қурилиши ўтган асрнинг 1960 йилларида бошланган эди. Дастлаб у уч ётоқхонали ранчо шаклида эди, аммо Хостетлер қўшни уйларни сотиб олиб, уйини кенгайтириб борди.
Эндиликда уйда 11 ётоқхона, етти ванна хонаси бор. Услублар, текстуралар аралашуви ҳамда ғалати шакл-шамойил ташрифчилар ва харидорларни ҳуркитади, бунинг натижасида у энг хунук уй мақомини сақлаб турибди.
Ҳозирги пайтда уй Airbnb сервисида ижара рўйхатларига киритилган. Бу ерда бир кеча тунаш 450 доллар туради.
Изоҳ (0)