Германиянинг Гамбург шаҳрида бўлиб ўтаётган Жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик боксчилардан бири ўз иштирокига якун ясади.
Рио—2016 Олимпиадасида бронза медалини қўлга киритган, Қатардаги Жаҳон чемпионатида кумуш медалга эга чиққан Мурод Аҳмадалиев қозоғистонлик рақиби Қайрат Ералиевга имкониятни бой берди. Мурод ЖЧдаги иштирокини 2-босқичдан бошлаганди. Бу босқичда у принципиал рақибидан 1:4 ҳисобида енгилди.
Шу тариқа Мурод Аҳмадалиев Ўзбекистон терма жамоаси боксчилари орасидан биринчи бўлиб мундиал билан хайрлашди. Қайд этиш керак, ўзбекистонлик боксчи Тошкентдаги Осиё чемпионатида олтин медални қўлга киритганди. Жаҳон чемпионати эса унинг учун омадсиз келди.
Изоҳ (0)