АҚШ президенти Дональд Трамп Twitter’да антиқа суратни ретвит қилди. Суратда у АҚШнинг собиқ президенти Барак Обамани «ёпиб қўйган». «РИА Новости» бу твитга эътибор қаратди.
Тўртта қисмдан иборат суратда оқ-қора рангдаги Обаманинг суратини кулиб турган Трампнинг рангли сурати секинлик билан ёпиб борган. Пастда «Энг яхши тутилиш», деган ёзув ҳам бор.
Трамп ретвит қилган пост президентнинг тарафдори бўлган Жерри Травоне томонидан давлат раҳбарининг аввалги хабарларига жавоб бўлган.
Президент томонидан қилинган твит мавзуси 21 августда АҚШнинг 14 та штатида кузатилган қуёшнинг тўлиқ тутилиши билан боғлиқ. Охирги марта бундай ҳодиса АҚШда 99 йил аввал юз берган. Қуёшнинг кейинги тўлиқ тутилиши 2024 йилда бўлиши кутилмоқда, бироқ уни бир нечта штатдагина кўриш мумкин бўлади.
Изоҳ (0)