Афғонистон пойтахтидаги Имоми Замон шиа масжидига уюштирилган ҳужум қурбонлари сони 30 кишидан ошди, 80 киши яраланди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Муқаддам ҳужум оқибатида 20 киши ўлдирилгани хабар қилинганди.
Илгарироқ икки нафар жангари ўлдирилгани айтилган эди. Афғонистон ИИВ вакили Нажиб Дониш жангарилардан бири масжид яқинида ўзини портлатиб юборганини маълум қилди.
Теракт учун жавобгарликни ИШИД террорчилик гуруҳи ўз зиммасига олган.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)