Буюк Британия ташқиш ишлар вазирлиги адашиб Европа Иттифоқи давлатларининг юзлаб фуқароларига депортация ҳақида огоҳлантириш юборди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Бир муддатдан сўнг идора хатоси учун узр сўради. Хатолик қурбони бўлган финляндиялик ўқитувчи Эва Йоханна Хольмберг Facebook орқали бу ҳақда биринчи бўлиб хабар қилди.
Аёл ўн йилдан буён Буюк Британияда истиқомат қилади. У британиялик эркак билан турмуш қурган. Шу боис ТИВдан бир ой ичида мамлакатни тарк этиш талаби келгани уни ҳайратлантирди. У ижтимоий тармоқда бу ҳақда ёзди.
Интернетдаги муҳокамалардан сўнг вазирлик ўз хатоси учун барчадан узр сўради.
Изоҳ (0)