Охирги йилларда АҚШ томонидан Украинага кўрсатилган ёрдамнинг умумий миқдори 750 миллион доллар атрофида бўлди. Бу ҳақда Пентагон раҳбари Жеймс Мэттис Украина президенти Пётр Порошенко билан ўтказган қўшма матбуот анжуманида баёнот берди, деб хабар қилади «Корреспондент.net».
«Шу ерда эканман, баёнот бераманки, мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлаб бориш ниятидамиз. Аскарларингиз фронт чизиғида қолаётган вазиятни яхшироқ тушуниш учун бу ерга келишим керак эди. Бу менга президент маъмуриятига яхшироқ маълумот етказиш ва сизга нима кераклигини тушунтиришим учун керак», — деди у.
«Умуман олганда, охирги бир неча йил ичида АҚШнинг Украинага кўрсатган ёрдами 750 миллион долларни ташкил этди», — қўшимча қилди Мэттис.
Изоҳ (0)