Insider Pro мутахассислар томонидан мижозларга энг яхши хизмат кўрсатадиган дея эътироф этилган меҳмонхоналар рўйхатини тақдим этди.
Singita Lodge, Серенгети, Танзания
Серенгетига саёҳат қилишни истаганлар учун ажойиб масканлардан бири. Лиза Линдблад исмли турагентнинг сўзларига кўра, Сингита ходимлари «жуда яхши» тарбия кўрган. Муассаса даромадининг бир қисми атрофдаги ерлар ҳимояси учун сарфланади, бу эса ўз навбатида ходимларнинг оилаларини қўллаб-қувватлайди. Бу каби механизм «меҳмонхонада ҳайратланарли даражада бахтли ва ажойиб муҳитни ҳосил қилади».Sacher, Вена, Австрия
«Мен сайёҳларни ушбу меҳмонхонага бир неча бор олиб келганман. Бу ердаги хизмат кўрсатиш ва муаммоларни ҳал қилиш тезлиги доим юқори даражада бўлган», — дейди Protravel туристик фирмасининг агенти Натали Наги.Kempinski Adlon, Берлин, Германия
Ушбу оилавий меҳмонхона мижозлар сўровини қондириш учун қўлидан келган барча ишни қилади.Аriа, Будапешт, Венгрия
«Менга ушбу меҳмонхонадаги мусиқа билан шуғулланувчи оқсоч ёқади. У нафақат одатий сўровларга жавоб беради, балки мусиқанинг турли жанрларига яхши тушунади ва мижозларга кераклисини таклиф ҳам қилади», — дейди Наги.Villа Feltrinelli, Гарньяно, Италия
Бу ернинг ходимлари яхши тарбия кўрган, хотиржам, классик услубга риоя қилади ва меҳмонларга ғамхўр. Улар Европадаги хусусий қасрларнинг хизматчиларига ўхшайди.Аmanemu, Исэ-Сима, Япония
Аманему меҳмонхонаси Исэ-Дзингу синтоистлар ибодатхонаси яқинида жойлашган. «Amanemu меҳмонхонасига эгалик қилувчи Аman компанияси «шарқнинг анъанавий қадриятлари асосида тарбия кўрган, меҳмонларга ғамхўрлик қиладиган, меҳрибон, хушмуомала ва профессионал ходимларни танлайди. Натижалар кутилганидан ҳам аъло», — дейди Линдблад.
Изоҳ (0)