Сурияда мўътадил мухолифатнинг террорчилардан ажралиши, шунингдек, деескалация зоналарининг ташкил этилиши мамлакатда фуқаролар урушини тўхтатишга ёрдам берди. Бу ҳақда Россия мудофаа вазири армия генерали Сергей Шойгу ливанлик ҳамкасби Яъқуб Сарроф билан «Армия–2017» халқаро ҳарбий-техник форуми доирасида ўтказган учрашувида айтиб ўтди, деб хабар беради «ТАСС».
«Ҳамкорлигимизга келадиган бўлсак, бугун у айниқса долзарбдир, негаки сизнинг мамлакатингиз беқарорлик ёки беқарорликнинг кенгайиши зонасида жойлашган», — таъкидлаб ўтди Шойгу.
Бундан ташқари, Шойгу россиялик ҳарбийлар Ливаннинг мамлакат шимоли-шарқида «Жабҳат ан-Нусра» ва ИШИДга қарши курашда эришаётган муваффақиятларини кузатиб бораётганини билдириб ўтди.
Изоҳ (0)