Хитойнинг Янчжоу шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Миллий координаторлари кенгаши йиғилишида иштирок этаётган Ўзбекистон ТИВ делегацияси Хитой ташқи ишлар вазири ёрдамчиси Ли Ҳуилаи билан учрашди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Суҳбат чоғида ШҲТ доирасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари ҳамда Хитойнинг ташкилотга жорий раислигига оид бошқа масалалар муҳокама қилинди.
Остонада бўлиб ўтган ШҲТ саммитидаги Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббусларини амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Учрашувда Ўзбекистон—Хитой ҳамкорлигининг қатор жиҳатлари ҳамда халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Изоҳ (0)