ИШИД террорчи гуруҳи жангарилари Ливия армиясининг марраларига ҳужум уюштириб, тўққиз ҳарбий хизматчининг бошини танасидан жудо қилди. Бу ҳақда ҳарбийларнинг вакили полковник Аҳмад ал-Мисмарий баёнот берди, деб хабар қилади «РИА Новости».
«Камида тўққиз аскарнинг боши танасидан жудо қилинди, шу йўл билан икки тинч фуқаро ўлдирилди», — деди у AFP’га берган интервьюсида.
Ливия армияси форпостига ҳужум Триполидан 500 километр жануброқда рўй берди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)