Чемпионлар Лигаси. «Севилья» ва «Наполи» гуруҳ босқичига йўл олди
Футбол бўйича Европа Чемпионлар Лигасининг гуруҳ босқичига йўлланма олган яна 5 та клуб номи аниқ бўлди. Булар: «Селтик», «Марибор», «Олимпиакос», «Наполи», «Севилья».
Брендан Рожерс бошчилик қилаётган Шотландиянинг «Селтик» клуби улардан бири. Ўз майдонида «Астана» дарвозасига жавобсиз 5 та гол урган «Селтик», сафарда 3:4 ҳисобида имкониятни бой берди.
Неаполнинг «Наполи» клуби эса иккинчи ўйинда ҳам Марио Балотелли жамоадошлари дарвозасига жавобсиз 2 та гол урди.
Истанбулдан ғалаба билан қайтган «Севилья» жавоб ўйинида 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади.
Изоҳ (0)