Футбол бўйича Европа Чемпионлар Лигасининг плей-офф босқичидан жой олган 5 та учрашув кеча якунига етиб, гуруҳ босқичига йўл олган клублар номи маълум бўлганди.
Бугун — 23 август куни яна 5 та учрашув бўлиб ўтади. Унда ғолиб чиққанлар қитъа клубларининг энг нуфузли мусобақасида ўйнаш имкониятига эга бўлади, мағлублар эса Европа Лигасининг гуруҳ босқичига равона бўлади.
Куннинг энг қизиқарли ўйини «Энфилд»да кечиб, Юрген Клопп бошқарувидаги «Ливерпуль» Германиянинг ўтган мавсумдаги энг сенсацион клуби — 30 ёшли мутахассис бошқарадиган «Хоффенхайм»ни қабул қилади. Томонларнинг Германиядаги ўйинида инглизлар 2:1 ҳисобида устун келганди.
Чемпионлар Лигаси Плей-офф раунди 23 август, сешанба
«ЦСКА» (Россия) — «Янг Бойз» (Швейцария)Биринчи учрашув: 1:0
«Ливерпуль» (Англия) — «Хоффенхайм» (Германия)Биринчи учрашув: 2:1
«Стяуа» (Руминия) — «Спортинг» (Португалия)Биринчи учрашув: 0:0
«Копенгаген» (Дания) — «Қорабоғ» (Озарбайжон)Биринчи учрашув: 0:1
«Славия» (Чехия) — «Апоэл» (Кипр)Биринчи учрашув: 0:2
Изоҳ (0)