• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Korzinka.uz» раҳбари Зафар Ҳошимов — ўзбек тили, ўзбек ёзуви ва чет тилларга муносабат ҳақида

    «Korzinka.uz» супермаркетлар тармоғи асосчиси Зафар Ҳошимов «#Happinessшунослик» шиори остида Telegram’да ўзи юритадиган каналда ўзбек тили, лотин-кирилл мавзуси ва чет тилларга муносабат масаласида шахсий қарашлари баён этилган мақолани эълон қилди. «Дарё» таҳририяти ушбу мақолани жузъий таҳрирлар билан қайта эълон қилади.

    Фото: «Erkak.uz»

    Фото: «Erkak.uz»

    Зафар Ҳошимов: Ўзбек тили, ўзбек ёзуви ва чет тилларга муносабат ҳақида

    Facebook-лентамда бир инсоннинг 1990 йиллар бошида отаси Латвияга боргани, у ерда, гарчи ҳамма рус тилини билса-да, ҳеч ким у киши билан қасддан рус тилида гаплашмагани, шу амаллари билан латвияликлар ўзининг ватанпарвар, тилпарвар эканликларини намойиш этгани ҳақидаги ҳикояни ўқиб қолдим. Ва, шу тариқа, ҳикоя муаллифи она тилимизга ҳурматимиз нақадар камлиги, кўплаб ватандошларимиз ҳануз рус тилидан ўзини «озод ва мустақил» қила олмаганликларини чуқур танқид остига олган.

    Мен бу масалага бироз фарқлироқ ёндашмоқчиман.

    Иқтисодда талаб ва таклиф тушунчалари бор. Яъни, талаб таклифни уйғотади, таклиф эса талабни қондиради. Бу ерда «нега унақамиз, нега бунақамиз», деб бошимизга тупроқ сепиб, хўрланишимиздан ҳеч фойда йўқ.

    Айни дамда, ўзбек тилининг мавқеини ошириш учун ҳаётимиздан рус ёки бошқа бирор тилни «йўқотайлик» йўсинида иш тутиш мутлақо нотўғри. Бундай қарашлар халқнинг билимини, обрўйини ва, шу орқали, тилимизнинг мавқеини ҳам янада туширади, деб ишонаман.

    Хўш, халқимизнинг ўз она тилимизга бўлган талабини ошириш, уни ҳақиқий «рақобатбардош тил»га айлантириш учун нималар қилишимиз керак, деган савол туғилади.

    Авваламбор, тилга таъриф берайлик. Тил — бу билим, фикр, ахборот алмашиш ва мулоқот воситасидир.

    1. Билимдан бошлайлик. Масалан, замонавий математика, информатика, фалсафа, психология, иқтисод ёки бошқа исталган фан ёки соҳани олсак, бунда қарийб 90 фоиз янги билим инглиз тилида барпо бўлаяпти, қолган 10 фоизи дунёнинг бошқа тилларида (рус тилида 1 фоиздан кам). Худди шунинг учун ҳам — ўзбек тилининг инглиз ва бошқа чет тилларини ўзлаштиришдаги ўрнини тушунган ҳолда — гарчи ўзимга ҳам кирилл ҳарфларида ёзиш осонроқ туюлса-да, шахсан мен лотин алифбосига ўтишимизнинг қизғин тарафдориман. Сабаби, ёшлигимизда инглиз тилини ўқитишда қарийб бир йилни лотин ҳарфларини ўрганишга сарф қилардик, шунда ҳам қатор ўқувчилар бу алифбони чала ўзлаштирар эди. Лотин ҳарфлари дунёнинг бугун кунда машҳур тилларини ўрганишимизга бир яхши қадам бўлиб хизмат қилади, деб ўйлайман.

    Чет тилларидаги янги асар ва тадқиқотларнинг 5—10 фоизи — энг машҳурлари — нисбатан қисқа фурсатда рус тилига таржима қилинади. Ўзбек тилига қанчаси таржима бўлаяпти, деб сўрасангиз, «0 (нол) фоизга яқин», десам хато бўлмас. Шукур қилишимиз керакки, аксарият ватандошларимиз рус тилини билади ва шунинг учун ҳам замонавий илм манбаларига шу кичиккина дарча орқали бўлса-да, назар сола билади. Замонавий илмга катта йўл очамиз десак, ёшларимизнинг инглиз, фаранг, олмон, хитой ва, шу жумладан, рус тилини ҳам ўқишга бўлган интилишиларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашимиз керак.

    2. Энг илғор ва қизиқарли фикрлар энг илғор ва қизиқарли илм асосида рўёбга чиқади. Бу борада ислом илмини ўрганаётган ватандош олимларимиз мисолини кўрайлик. Раҳматли Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари битган китоблар, чиқарган овозли маърузалар, талайгина дин пешволаримиз, имомларимиз, уларнинг қатор шогирдлари шу кунга қадар чиқарган ва чиқараётган китоб ҳамда мақолалар, ижтимоий тармоқларда юритаётган саҳифалари шахсан мени она тилимиз бойлиги ва унда фикрни изҳор қилиш гўзаллиги билан доим ҳайратлантириб келган. Бу китоблар юз минглаб, миллионлаб нусхаларда кенг тарқалиб, ижтимоий саҳифа, сайт ва каналларда минглаб-минглаб тилдошларимизга она тилимизни тарғиб қилиб келмоқда.

    Бу мисол, менимча, она тилимизга бўлган талабни қандай кучайтириш керак, деган саволга энг яққол жавоб бўла олади. Агар биз бошқа барча соҳаларга шу тажрибани қўллай билсак эди, яъни, олим, тадқиқодчи ва таржимонларимиз илғор дунё илмларини шу тариқа кенг оммага она тилида етказганларида эди, жаҳон адабиёти гавҳарлари она тилимизга сифатли таржима қилиниб, уларнинг ададини сероб қилинганида эди, «Она тилимизда гаплашайлик!», деган даъватларга ҳеч ҳожат қолмас эди.

    Шу ўринда, «Нега ваабше ўзбе тилида ёзмисиз?», деб бировларга танбеҳ берадиган танқидчиларга: «Аввал ўзингиз ўзбек тилини мукаммал ўзлаштириб олинг, сўнг бу тилда ижод қилинг; тўрт сатр шеър ёки ҳикоя битинг, ҳеч бўлмаса, кичик бир ҳикояни ўзбек тилига таржима қилинг ва Telegram, Facebook ёки бошқа ижтимоий тармоқ орқали тарқатинг; шу амал она тилимиз учун 30 йил ҳаммага ‘ўзбеча ёзила , ўзбеча гапирила’, деб юргандан афзалроқдир», дегим келади (бошқаларнинг танбеҳ луқмаларини муаллифларнинг ўз имлосида келтирганим учун узр сўрайман).

    3. Тилнинг ахборот ва мафкура воситаси сифатидаги ролига келсак, аминманки, бу алоҳида эътиборга лойиқ мавзу. Сабаби, бугунги кунда дунёда пропаганда (тарғибот ва ташвиқот ишлари) жуда кучли. Давримизнинг борлиқ ва ҳодисалари ҳақида атрофлича, холис ва тўлиқ ахборот олиш нафақат ҳозирги кунимиз, балки келажагимизни белгилайдиган энг муҳим омиллардан биридир. Шу борада айтмоқчиманки, яқин-яқинларгача ҳам мамлакатимиздаги ички ҳолат ва ташқи ҳодисаларнинг миллий оммавий ахборот воситалари томонидан ўзбек тилида ёритилиши жуда суст ва заиф эди.

    Ўзбек телевидениеси, радиоси, газеталари хабарларни анча юзаки ва чала ёритар эди. Ҳатто дунёда ёки ватанимизда бўлаётган муҳим ҳодиса ва жараёнлар кечикиб берилар — баъзан чала ёритилса, баъзан мутлақо сукут афзал кўрилар эди. Бу информацион бўшлиқни, турган гапки, чет эл оммавий ахборот воситалари, биринчи навбатда — тили тушунарли бўлгани сабаб — Россия медиаси эгаллаб бошлаган эди. Бу қатор ҳолларда миллий мафкурага салбий таъсир кўрсатадиган хавфли бир аҳволдир. Бироқ сўнгги вақтларда, шукрлар бўлсинким, бу ҳол аста ўзгараяпти: миллий телеканаллар, ахборот кўрсатувлари ва муҳокамалар ривожланиб, миллий телевидениени кўриш тобора қизиқарли бўлиб бораяпти. Албатта, бу омил ҳам тилимизнинг мавқеи ва унга бўлган ҳалқ орасидаги талабни оширади.

    4. Одамлар орасидаги мулоқотга келсак, юқорида қайд этилган жараёнлар ривожлангани сари, бу соҳада ҳам ижобий ўзгаришлар кўлами ошаверади. Ахир ҳамма ҳам эшитган ва ўқиганлари нарсалари ҳақида ўша эшитган ва ўқиган тилида фикр алмашиши табиий. Яъни, ўзбек тилидаги ахборот қанча кўп бўлса, унинг ўзбекча муҳокамаси ҳам шу қадар бўлиши аниқ .

    Ушбу фикрларим якунида айтмоқчи бўлган асосий ғоялар:

    • чет тилларини (рус тили ҳам бундан асло мустасно эмас) чуқур ўрганаверишимиз керак, бунга билимлар хазинасига калит деб қарашимиз мақсадга мувофиқдир;
    • шу билан бирга, ўзбек тилида кўп ва сифатли контент тайёрлаш керак — у хоҳ янги китоб, журнал, газета, интернет, шу жумладан ижтимоий тармоқлардаги контент бўлсин, хоҳ жаҳон адабиёти, санъати, шеърияти дурдоналари, илмий-оммабоп нашрлар, кўрсатув ёки дарсликлар бўлсин — фарқи йўқ;
    • оммавий ахборот воситалари соҳасида мавжуд қонун билан белгиланган консептуал ва стратегик йўналишларга риоя қилган холда, бошқа барча чекловларни олиб ташлаб, ОАВлар ривожи йўлида ҳеч қандай тўсиқлар қолдирмаслик керак. Масалан, ОАВ миллатлар, халқлар, ирқ ва дин асосида одамлар орасида зиддият ва қарама-қаршилик уйғотмаслиги, экстремизм ва терроризмнинг ҳар қандай кўринишига қарши бўлиши, миллий мустақиллигимиз ғоясини қўллаб-қувватлаши ҳамда инсон ҳуқуқлари ва қадриятларига ҳурмат билан муносабатда бўлиши каби асосий тамойилларга риоя этишини талаб қилиш кифоя. Шу принципларни қўллаган ҳолда, ОАВлар ҳар соҳада ўз аудиторияларига монанд турфа қизиқарли хабарлар бериб юрса, уларнинг сони кўп ва хилма-хил бўлса, албатта, одамларда она тилига бўлган эҳтиёж янада ошади.
    Масалан, кузатишим бўйича, Халқаро пресс-клубнинг чиқишлари, UzReport TV, «Зўр-ТВ», «Milliy TV» ва янги ташкил этилган «Ўзбекистон 24» телеканали қаторида, «Дарё», «Kun.uz», «Kommersant.uz» журналистлари бу масалада шу кунларда ҳам катта ижобий қадамлар ташлаяпти. Яқинда дўстларимиз томонидан асос солинган «М-Фактор» лойиҳаси ҳам шу қаторда — лойиҳа ижодкорлари ва қатнашчилари ўзбек тилида етук тадбиркорлардан муваффақият сирлари ва омиллари ҳақида интервью олиб, кенг оммага ахборот беришни ўз олдиларига мақсад қилиб қўйган.

    Шу мулоҳазаларни эътиборга олиб, ўзбек тилининг келажаги ва ривожи учун жон куйдираётган азиз ватандошлар, илтимос, қалбимизда она тилига бўлган муҳаббат кимда кўпу, кимда камлиги борасида бир-биримиз билан талашмайлик, бир-биримизни хоинликда айблаб, енгишга уринмайлик — шу ғайрат-шижоатимизни она тилимизни ҳақиқий ривожланиши йўлида ижобий ва амалий йўсинда ишлатайлик.

    Эътиборингиз учун раҳмат.

    PS. Дарвоқе, 1990 йиллар ўтиб кетиб — худди ўша Латвияда ҳозир исталган тилда савол беринг, ўша тилда жавоб оласиз, жумладан, рус тилида.

    PPS. Мустамлака остида яшаган одамларнинг мафкурасида бу аҳволдан ҳақиқий озод бўлганлик ўтмишга ҳаяжон ва нафратсиз, қуллик комплексларисиз холис назар сола олишида намоён бўлади, аслида. Бувим раҳматли турмушидан ажраган жиянларига: «Ундан ҳали ҳам жаҳлинг чиқаяптими, бас, уни ҳануз севар экансан», — деган сўзларини рус тили ва маданиятига нисбатан аламзада муносабатда юрган баъзи инсонларга қарата такрорлагим келади.

    PPPS. Баъзи жойларда ёзувим хато бўлгандир, бунинг учун мени маъзур тутинг.

    22.08.2017, 08:39   Изоҳ (0)   31677
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкент вилоятида эҳтиёжманд фуқароларга замонавий уй-жойлар топширилди

    22.08.2017, 07:29

    Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузган мингдан зиёд шахсга 114 миллион сўм жарима солинди

    22.08.2017, 06:12

    Тошкентда 19 августда юз берган ЙТҲлар оқибатида 1 киши вафот этди

    22.08.2017, 00:56

    Кун фотоси: Тошкент вилоятида ўтказилган «намунали тўй»даги «I Love You»

    21.08.2017, 21:28

    Ўқитувчиларни пахтадан ҳимоя қилган ҳокимлар, ЎФФ президенти сайлови, Хайрулла Нуриддиновнинг уч кунлик саргузашти ва куннинг бошқа муҳим хабарлари

    21.08.2017, 21:12

    Озод Ҳамидхўжаев «Ўзбекистон 24» телерадиоканали раҳбарлигидан кетди

    21.08.2017, 20:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди

     

    Тавсия этамиз

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Реал” “ПСЖ”га қарши — Клублар ўртасидаги ЖЧнинг ярим финал жуфтликлари маълум бўлди

    Спорт | 6 июл, 10:30

    Ўзбекистонда портловчи ва заҳарли моддалар айланмасига талаблар кучайтирилди

    Ўзбекистон | 6 июл, 10:20

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Реал” “Боруссия Д”ни мағлуб этиб, ярим финал йўлланмасига эга чиқди (видео)

    Спорт | 6 июл, 09:50

    Ўзбекистон, Озарбайжон ва Қозоғистон энергетика компаниялари қўшма корхона ташкил этди

    Ўзбекистон | 6 июл, 09:40

    Арзон нархдаги “дача”га олдиндан тўлов қилманг — Ички ишлар бош бошқармаси

    Ўзбекистон | 6 июл, 08:56

    Мадагаскар яқинида 300 йил олдин чўкиб кетган ва денгиз қароқчилари ўлжасига айланган кема топилди

    Дунё | 5 июл, 23:55

    Бухоро ва Қорақалпоғистонда “валютчик”лар ушланди

    Ўзбекистон | 5 июл, 23:30

    “Европа ўтмишда Африкани талаган” — ЖАР президенти 

    Дунё | 5 июл, 23:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.