Тошкент шаҳри ҳудудида 2017 йилнинг 19 август куни 6 та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилган. Мазкур йўл-транспорт ҳодисаларида 7 нафар шахс тан жароҳати олган, 1 нафар шахс вафот этган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.
ЙПХ инспекторлари томонидан 19 август куни жами 2886 та ҳуқуқбузарлик бўйича маъмурий баённомалар расмийлаштирилган бўлиб, шулардан, 769 тасини қўпол турдаги, 22 тасини маст ҳолда транспорт воситасини бошқариш ташкил этган.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ компьютерлаштирилган бошқарув тизими томонидан 19 августда жами 575 та ҳуқуқбузарлик қайд этилган. Улардан 283 тасини светофорнинг тақиқловчи чироғига бўйсунмасдан ҳаракатланиш, 292 тасини белгиланган меъёрдан юқори тезликда ҳаракатланиш ташкил этаган.
Изоҳ (0)