Зимбабве президенти Роберт Мугабенинг рафиқаси Грейс ЖАРни тарк этди. Бу ҳақда, Reuters’га асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Муқаддам аёл ушбу мамлакатда 20 ёшли моделга ҳужум қилишда айбланган ҳамда унинг суд олдида жавоб бериши кутилаётган эди. Бир муддатдан сўнг Грейс Мугабе дипломатик иммунитет талаб қилгани маълум бўлди.
Грейс Мугабе ЖАРни турмуш ўртоғи билан биргаликда тарк этди. Улар Зимбабве пойтахти Харарега Air Zimbabwe рейси билан етиб келгани маълум.
Айтилишича, айнан тақдим этилган дипломатик иммунитет Грейс Мугабега суд таъқибидан қутулиш имконини берган.
Изоҳ (0)