Жанубий Кореянинг STX Offshore & Shipbuilding заводида қурилаётган нефть танкеридаги портлаш оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Ҳодиса Сеулдан 450 километр жануби-шарқда жойлашган Чханвон шаҳрида юз берди.
Ҳалок бўлганлар завод ишчилари эканлиги билдирилмоқда.
Портлаш сабаблари маълум қилинмади.
Изоҳ (0)