Шимолий Корея расмийлари АҚШ ва Жанубий Корея ҳамкорлигида Ulchi - Freedom Guardian ҳарбий мушғулотларининг ўтказилишига кескин салбий муносабат билдирди. Бу ҳақда, КХДРнинг «Нодон синмун» газетасида чоп этилган баёнотга таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Мақола муаллифининг фикрича, машғулотлари оловга ёғ қуйиш билан баробардир.
«Бу бизга нисбатан адоватни намойиш этишдир, АҚШ ҳарбийларимизнинг кўплаб огоҳлантиришларини эшитмаяпти», — дейилади материалда.
Унинг таъкидлаб ўтишича, Гавайи, Гуам ва ҳатто АҚШнинг асосий ҳудудлари КХДР ядровий ракеталаридан ҳимояланмаган.