Нью-Йорк кўчаларида АҚШ президенти Дональд Трампнинг ҳайкали ўрнатилди. Бу ҳақда Newsweek хабар бермоқда.
Асар муаллифи — Алекс Гарбега.
Унда АҚШ етакчиси табиий ҳажмда тасвирланган, у ўриндиқда ўтириб, каптарларга дон ўрнига твитлар ташламоқда. Бешинчи авеню ўриндиқларидан бирида жойлашган ҳайкал лойдан ясалган.
«Бу Трампга қарши ёки уни қўллайдиган акция эмас, — тушунтирди санъаткор. — Мен шунчаки унинг твитлари қай даражада қудратли эканидан ҳайратдаман. Унинг мулоқот услуби санъат даражасида, у одамларни ақлдан оздиради».
Изоҳ (0)