Россия президенти Владимир Путин «ўлим гуруҳлари» ташкилотчилари нафақат ўсмирларни суиқасд қилишга ундашини, балки «бундан пул ишлаб топиши»ни ҳам айтди. Бу ҳақда у Давлат думасидаги «Ягона Россия» фракцияси раҳбари Владимир Васильев билан учрашувда айтиб ўтди, деб ёзади Meduza.
«Ўлим гуруҳлари» маъмурлари айнан қай тарзда пул ишлаб топишига Путин аниқлик киритмади. Унинг фикрича, даромад олиниши улар қотиллардан ҳеч ҳам фарқ қилмаслигидан далолат беради.
Бундай гуруҳларни қидириш билан шуғулланадиган активистлар аввалроқ суиқасд гуруҳлари билан боғлиқ хэштегларни реклама саҳифаларини «айлантириш» учун қўллашларини маълум қилган эди. Таъкидланишича, бу схема ўз жонига қасд қилишга чақиргани учун судланган Филипп Будейкиндан ўзлаштирилган, у ўз сўзларига кўра, ўзининг мусиқий гуруҳини (ижтимоий тармоқдаги) реклама қилиш учун «ўлим гуруҳи»дан фойдаланган.
Изоҳ (0)