Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Янги Жанубий Уэльс полицияси 1987 йилда Австралиянинг ушбу штати ҳукуматига Дональд Трампни уюшган жиноятчиликка алоқаси борлиги сабаб унинг казино очиш борасидаги сўровини рад этиш таклифини берган. Бу ҳақда The Australian нашрига таяниб, «ТАСС» хабар берди.

Фото: AP

Фото: AP

«Дональд Трампнинг Сиднейда биринчи казинони қуриш ва уни бошқариш режалари Янги Жанубий Уэльс ҳукумати томонидан, полиция ҳисоботида амалдаги АҚШ президентининг мафия билан алоқаси борлиги ҳақидаги огоҳлантириш сабаб рад этилган», — дея маълум қилади газета.

Сиднейда казино қуришга тўртта компания гуруҳи кураш олиб борган, жумладан, ўша вақтда Атлантик-Ситидаги казинога эгалик қилган Дональд Трамп консорциуми ва Австралиядаги Kern Corporation қурилиш компанияси.

«Атлантик-Сити — бу Сидней учун шубҳали модель ва бизнингча Керн-Трамп консорциуми Трампнинг мафияга алоқаси борлиги сабаб номзодлар рўйхатидан чиқарилиши керак», — дея газета Янги Жанубий Уэльс полиция томонидан тайёрланган ҳисоботдан парча келтирди.

Шундан сўнг Австралиянинг ушбу штати маъмурияти казино лойиҳасини амалга оширишдан бутунлай воз кечган ва 1997 йилга борибгина Сиднейда биринчи казино очилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси Туркиядаги фуқароларга мурожаат билан чиқди 
Маҳаллий
Ўзбекистонда 7 февраль куни 20 даражагача илиқ бўлиши кутилмоқда 
Маҳаллий
Ўзбекистонда доллар курси яна ошди