Каракас метросининг «Венесуэла майдони» бекатида портлаш юз берди, деб ёзади «РИА Новости» маҳаллий ОАВларга таяниб. Ҳодиса туфайли бекатда поездлар ҳаракати тўхтатиб қўйилди.
Ўз навбатида Венесуэла пойтахтидаги метрополитен бошқармаси маълум қилишича, тортувчи кучи бўлмаган поезд тизимда кучли кечикишларга сабаб бўлган. «Ишни қайта тиклаш учун тезкор гуруҳ ишламоқда», — дейилади хабарда.
Жабрланувчилар ҳақида хабар келиб тушмади.
Изоҳ (0)