Зимбабве президенти Роберт Мугабенинг рафиқаси Грейс ёш қизга ҳужум қилгани учун ЖАР суди олдида жавоб беради. Бу ҳақда, BBC’га таяниб, «РБК» хабар бермоқда.
Полиция маълумотларига қараганда, Зимбабвенинг биринчи хоними Йоханнесбург шаҳридаги меҳмонхоналардан бири 20 ёшли моделга ҳужум қилган. 52 ёшли Грейс Мугабе унинг юзига зарба берган.
Гаутенг провинцияси маъмуриятининг баёнотига кўра, Грейс Мугабе устидан жабрланувчининг ўзи шикоят қилган.
Мугабе хоним ушбу ахборотга ҳозирча ўз муносабатини билдирмади.
Изоҳ (0)