Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Япония бош вазири Синдзо Абэ ҳамда АҚШ президенти Дональд Трамп 15 август, сешанба куни телефон орқали ўзаро мулоқот қилди. Тахминларга кўра, улар КХДРдаги вазиятни муҳокама қилишган. Бу ҳақда Kyodo агентлиги ҳукуматдаги манбасига асосланиб маълум қилди, деб хабар берди «ТАСС».

Фото: AP

Фото: AP

Музокара тафсилотлари маълум қилинмади. Абэ ҳамда Трамп сўнгги марта 31 июль куни, КХДР навбатдаги ракета парвозини амалга оширганидан сўнг телефон орқали суҳбатлашиган эди.

Айни вақтда КХДРнинг ядровий ракета дастури атрофидаги вазият бирмунча таранг ҳолда бўлиб, Пхеньян ва Вашингтон томонидан кескин қарорлар қабул қилинишига олиб келмоқда.

Маълум бўлишича, КХДР қарши ҳужумни намойиш этиш мақсадида Гуам оролига тўртта ракета учириш режасини ўз ҳарбий қўмондонлари билан муҳокама қилган. Ушбу ракеталар Япония ҳаво майдони орқали учиб ўтиши керак.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда Италиянинг аграр соҳага оид университетлари филиаллари очилади
Дунё
Россияда “Сарой тўнтаришлари”нинг бошланиши, парвоз вақтида портлаб кетган “Челленжер” ва генерал Власовнинг хоинлиги. Кун хронологиясида 28 январь
Маҳаллий
Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари икки давлатга ID карта орқали ўтиши мумкин бўлади