Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 августдаги ПФ-3205-сон фармонига мувофиқ Мубин Муҳитдинович Мирзаев Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирининг макроиқтисодий сиёсат, базавий тармоқларни ривожлантириш ва халқаро молия институтлари билан ишлаш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг расмий сайтида маълум қилинди.
Шу вақтга қадар Мубин Мирзаев Ўзбекистон Молия вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Изоҳ (0)