Ҳиндистон полицияси ходимлари «Тахтлар ўйини» сериали эпизодини муддатидан аввал ошкор этишда гумон қилиб, 4 кишини қўлга олди. Бу ҳақда AFP хабар бермоқда.
Қўлга олинганлар ҳали эълон қилинмаган сериялар билан танишиш ҳуқуқига эга компания ходимлари ҳисобланади.
Ҳуқуқ-тартибот идораларига кўра, улар сериалнинг тўртинчи эпизодини расмий премерадан аввал тармоққа жойлаштирган.
Гумонланувчилар текширув якунлангунга қадар ҳибсда қолиши билдирилмоқда.
Изоҳ (0)