Афғонистонда «Толибон» радикал гуруҳи етакчиларидан бири ўз қўриқчилари томонидан ўлдирилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Воқеа 14 августга ўтар кечаси Нангархар вилоятида рўй берди. Маҳаллий полиция вакилининг сўзларига қараганда, гуруҳнинг Кака Жи лақаби билан машҳур Фазл Субҳон исмли етакчиси тўрт нафар қўриқчиси томонидан ўлдирилган.
Қўриқчилар нега ўз етакчисини ўлдиргани ҳозирча номаълум.
Изоҳ (0)