Непалнинг марказий ҳудудида тошқинлар оқибатида қолиб кетган 300 га яқин чет эллик туристнинг эвакуация қилинишида филлар иштирок этди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Маълумки, Саураха шаҳрининг Читван туманида Рапти ва Будхтрапти дарёлари ўзанидан тошиб кетиши оқибатида 200 нафар непаллик ва 400 чет эллик турист ҳалокат зонасида қолиб кетган эди. Туристларнинг 200 нафари ҳиндистонлик эди.
Саураха шаҳри Читван миллий боғига яқинлиги боис туристлар орасида анча машҳур.
Непалда бир неча кундан буён кучли ёғингарчилик давом этмоқда. Бунинг оқибатида дарёлар тошиб, селлар келиб чиқмоқда.
Изоҳ (0)