Эрон парламенти 13 август куни баллистик ракеталар ишлаб чиқаришга қаратилган лойиҳани молиялаштиришга қўшимча тарзда 520 миллион доллар ажратилишини назарда тутувчи қонун лойиҳасини маъқуллади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Айтилишича, АҚШнинг янги санкцияларига қарши ишлаб чиқилган қонун лойиҳаси кўпчилик овоз билан қабул қилинди.
«Америкаликлар бу фақат биринчи қадам эканлигини тушуниши лозим», — деди овоз бериш чоғида парламент раиси Али Ларижоний.
Изоҳ (0)