АҚШ президенти Дональд Трамп Оқ Уй раҳбарлигига келганидан буён ўтган вақтнинг тахминан тўртдан бир қисмини ўзига тегишли гольф клубларида ўтказди. Бу ҳақда, NBC телеканалига асосланиб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
Трамп 202 кундан буён президентлик мансабида ўтирибди. Шундан 50 кунни у асосан Флорида штатида жойлашган гольф курортларида ўтказди.
Жами президент Trump Organization оилавий компаниясига тегишли муассаса ва ҳудудларда 65 кун бўлди.
Телеканалга кўра, Трамп сайловолди кампанияси чоғида ўзидан олдинги президент Барак Обама кўп дам олишини, айниқса гольфга ортиқ даражада қизиқишини айтиб, уни танқид остига олган эди.
Аммо 20 январдан 1 августга қадар Трампни камида 21 марта гольф ўйнаётганида кўришган. Обама эса президентлигининг дастлабки олти ярим ойида 11 марта гольф ўйнаган эди.
Изоҳ (0)