Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Англия банки ишлаб чиқарилишида ҳайвон ёғидан олинадиган компонентлар қўлланиладиган пластик купюралар чиқаришда давом этади. Бу ҳақда регуляторнинг расмий сайтида баёнот берилди, деб хабар қилади «Газета.ru».

Фото: BBC

Фото: BBC

Англия марказий банки янги банкноталар чиқаришга 46 миллион фунт стерлинг сарфлаган бўлиб, айрим ҳайвонлар ҳуқуқлари фаолларнинг эътирозларига қарамай, пулни истеъмолдан чиқармай, балки масалани чуқурроқ ўрганиб чиқишга қарор қилди.

«Банк баёнот берадики, синчиклаб ўтказилган текширувлардан, кенг миқёсли жамоат маслаҳатлашувларидан сўнг келажакдаги купюралар учун полимерлар таркибида ўзгаришлар бўлмайди», — дейилади банк хабарида.

Аниқлаштирилишича, бундай банкноталарнинг ягона муқобили ишлаб чиқарилиши учун пальма ёғи талаб этилади, бу эса яқин ўн йил ичида давлат бюджетига қўшимча 16,5 миллион фунт стерлинг зарар келтиради, шунингдек, салбий экологик оқибатларга эга бўлади.

5, 10, 20 фунт стерлинг қийматга эга янги банкноталар ишлаб чиқаришда эски полимердан фойдаланилиши давом эттирилади. Унинг таркибида 0,05 фоиз ҳайвон ёғидан олинган моддалар бор.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Кино
Сезмагансиз ҳам: Фильм воқеаларидаги мантиққа тўғри келмайдиган қўпол хатолар (фото) 
Маҳаллий
Қатар амири давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди (фото)
Карьера
Ҳокимият уларнинг қўлларида: Бутун дунёни бошқарадиган бешта оила (фото)