Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Хитойнинг Сичуань провинцияси ва Шинжон-Уйғур мухтор туманида рўй берган зилзила оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ва вайронагарчиликлар юзага келгани муносабати билан Хитой раиси Си Цзиньпинга ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати маълум қилди.
Охирги маълумотларга қараганда, зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 19 кишига етди, камида 247 киши жароҳат олди.
Изоҳ (0)