БАА Credit Suisse, Deutsche Bank ва Barclays банкларига норасмий бойкот эълон қилди. Қатар бизнес жамоатчилиги вакиллари ушбу банкларнинг йирик акциядорлари эканлиги бунга сабаб бўлди, деб хабар беради «ТАСС».
Тилга олинган уч банкнинг энг йирик акциядорлари Қатар суверен жамғармаси ҳамда ҳукмрон оила аъзоларидир. Шу боис улар яқин орада Абу-Дабида йирик мандатлар ютиб олиши шубҳа остида, деб ҳисобламоқда таҳлилчилар.
Бойкот норасмийдир. Расмий қора рўйхатлар эълон қилинган эмас, лекин манбалар саҳна орти ўйинлари бошланганини тасдиқламоқда.
Изоҳ (0)