Россиянинг Новосибирск шаҳрида ўтказилаётган АрМИ-2017 халқаро ҳарбий ўйинларнинг ўн куни ичида ўтказилган 16 та мусобақа якунлари бўйича Россия биринчи ўринда кетмоқда. Кучли учликка, шунингдек, Қозоғистон ва Хитой кирди, деб хабар беради «ТАСС».
Дастлабки рейтингга кўра, тўртинчи ўринда Беларусь, бешинчи ўринда Миср, олтинчи ўринда эса Ўзбекистон кетмоқда.
Рейтингнинг қуйи — еттинчи ва саккизинчи ўринларини Эрон ва Озарбайжон жамоалари банд қилган.
Илгарироқ АрМИ-2017 доирасидаги «Қўшин разведкаси аълочилари» танловида Ўзбекистон вакиллари кучли учликдан ўрин олгани хабар қилинган эди. Ўзбекистонлик разведкачилар мусобақанинг энг мураккаб босқичида ҳам учинчи ўринни эгаллади. Босқич «Разведкачи сўқмоғи» деб аталади. Ушбу сўқмоқдан россиялик ҳарбийлар 38 дақиқа 47 секундда ўтди. Хитой жамоаси 39 дақиқа 32 секунд натижа билан иккинчи бўлди. Ўзбекистонлик разведкачилар хитойлик ҳамкасбларидан бир неча секундгина ортда қолиб, 39 дақиқа 44 секунд натижасини кўрсатди.
Изоҳ (0)