Саудия қироллиги судининг маълум қилишича, шаҳзода Салмон ибн Саад ибн Абдулла ибн Туркий ал-Сауд вафот этди, деб ёзмоқда «Газета.ru»
Қироллик расмийлари 26 ёшли шаҳзоданинг ўлими сабаби юзасидан расмий баёнот бергани йўқ. Дастлабки маълумотларга кўра, ёш шаҳзода юрак хуружи сабабли вафот этган.
Жаноза намози 8 август куни Ар-Риёддаги Имом Туркий ибн Абдулла масжидида ўқилади.