Ереванда 3 май куни дунёга келган беш эгизакнинг яна бири «Сурб Аствацамайр» касалхонасида вафот этди, деб ёзади «Вести Кавказа».
Шифохонадагилар маълум қилишича, қизча 26 июлдаёқ ҳаётдан кўз юмган.
3 май куни Арманистонда 1990 йилдан буён биринчи марта беш эгизак — тўрт қиз ва бир ўғил чала ҳолда — ҳомиладорликнинг 28-ҳафтасида дунёга келди. Туғилган вақтида чақалоқлар 600, 820, 840, 840 ва 880 грамм оғирликка эга эди.
6 май куни эрталаб миясига қон қуйилиб, жонлантириш бўлимига тушиб қолган қизча вафот этди. 7 май куни эрталаб эса энг кам вазнли қизалоқ оламдан ўтди. Болаларни жонлантириш бўлимига йўналтирилган ўғил бола эса 14 майда нобуд бўлди.
Шу тариқа, фақат Рози исмли қизча омон қолди. Уни касалхонадан 12 июль куни чиқариб юборишди, чақалоқнинг оғирлиги 2150 граммга етди.