Нью-Йоркдаги Trump SoHo меҳмонхонасининг биносида Россия президенти Владимир Путиннинг тасвири пайдо бўлди. Бу ҳақда The Business Insider’га таяниб, «Корреспондент.net» хабар берди.
Таъкидланишича, тасвир меҳмонхона номининг устки қисмида, деворда пайдо бўлган. Тасвирда Путин Россия байроғи фонида турибди. Унинг ёнида «Ёрдам беришдан хурсандман», деган ёзувни кўриш мумкин.
Бундан ташқари «Пулнинг изидан қув», «Пулни ювиш учун маъқул хизматлар» каби бошқа ёзувлар ҳам кўринган.
Шу вақтда бино олдидан ҳарбийлар кийимига ўхшаш кийимдаги кишилар Россия байроғи билан саф тортиб ўтган.
Кейинроқ маълум бўлишича, бу ҳаракат Follow the money («Пулнинг изидан қув») номли акция доирасида ташкил қилинган. Унинг муаллифи — журналист Робин Белл.