12 август куни Олий лиганинг 17-тури доирасида «Пахтакор» Фарғонанинг «Нефтчи» клубини қабул қилади.
Шота Арвеладзе ҳамда Вадим Абрамов жамоалари ўртасидаги тўқнашув 19:00 да старт олади. Бунгача Абрамов бошқарувида «Нефтчи» кетма-кет 4 ўйиндан буён ғолиб чиқа олмаган бўлса, Арвеладзенинг Ўзбекистон чемпионатидаги илк ўйини дуранг билан якунига етганди.
«Пахтакор» матбуот хизматининг хабар беришича, «Нефтчи»га қарши беллашув танаффусида мухлислар ўртасида «Омадли чипта» акцияси бўлиб ўтади ва унда 5 та iPhone (7 32 ГБ) смартфони ютуқ сифатида ўйналади.
Смартфон ютиш имконияти учрашувга чипта ёки мавсумий абонемент билан ташриф буюрган мухлисларда бўлади. Учрашув учун чипталар секторига қараб 10 ва 20 минг сўмдан сотилади.