Бокс бўйича Осиё чемпионатида 9 та олтин медални қўлга киритган, якунда иштирокчи боксчиларининг барча — 10 нафари Жаҳон чемпионатига йўлланма олган Ўзбекистон терма жамоаси Германияга жўнаб кетди.
«Оламспорт» нашрининг хабар беришича, 25 август куни Гамбург шаҳрида Жаҳон чемпионати старт олади. Олдиндаги 18 кун давомида ўзбекистонлик боксчилар Германиянинг ўзида мундиал жангларига тайёргарлик кўради.
Бунда бокс федерацияси фақатгина йўлланмани қўлга киритган 10 боксчи эмас, балки уларга ўринбосар бўлиши кутилаётган захира боксчиларига ҳам Германияга ташриф буюриш имкониятини яратиб берган.
Ўзбекистон термаси
- Ҳасанбой Дўстматов
- Жасур Латипов
- Мурод Аҳмадалиев
- Элнур Абдураимов
- Иқбол Холдоров
- Шаҳрам Ғиёсов
- Исроил Мадримов
- Бектемир Мелиқўзиев
- Санжар Турсунов
- Баҳодир Жалолов
Изоҳ (0)