Жаҳон ҳамжамиятининг асл мақсади КХДРга қарши санкцияларнинг жорий этилиши эмас, балки Корея ярим оролини музокаралар йўли билан денуклеаризация қилиш ва инқирозни бартараф қилишдир. Бу ҳақда Хитой ташқи ишлар вазири Ван И баёнот берди, деб хабар қилади «ТАСС».
Бир муддат илгари БМТ Хавфсизлик Кенгаши КХДРга қарши санкцияларни кучайтириш бўйича резолюцияни қабул қилди. Ушбу резолюцияни Хитой ва Россия ҳам ёқлаб овоз берди.
Бунга изоҳ бераркан, Ван И асосий мақсад тинчликка эришиш эканлигини айтиб ўтди.
«Санкциялар зарур, лекин улар жаҳон ҳамжамиятининг якуний мақсади эмас. Асосий мақсад Корея ярим оролидаги ядровий муаммони муҳокама қилишга қайтиш, уни музокара ва маслаҳатлашувлар йўли билан, тинчлик йўли билан ҳал қилиш методларини ишлаб чиқаришдир», — таъкидлади у.
Изоҳ (0)